“Манчестер Юнайтед” зўр тўпурар учун курашга қўшилди

“Барселона”нинг 33 ёшли ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг Англия премьер-лигасига қайтиши кутиляпти.

Габонлик тўпурарга асосий даъвогар сифатида “Челси” эътироф этилаётган эди. Бироқ, курашга “Манчестер Юнайтед”нинг қўшилгани вазиятни кескин ўзгартириб юборди.

Эрик тен Хаг кўп гол ура оладиган ўйинчига эҳтиёж сезмоқда. Бу кўпроқ Криштиану Роналдунинг ҳамон кетиш истагида юргани ва юқори спорт формасини тиклаб улгурмагани билан боғлиқ.

Шу боис, манчестерликлар ёзги трансферлари ёпилгунича Обамеянгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Барселона”дан шу йилнинг бошидан бери тўп тепаётган ҳужумчи 24 та учрашувда ўн учта гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!