"Манчестер Юнайтед" — АПЛда энг кўп камбэк амалга оширган клуб

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 10-турида "Эвертон" устидан иродали ғалабага эришди (2:1). Эрик тен Хаг шогирдлари гарчи ҳисобда ортда қолаётган бўлса-да, якунида 3 очкога эга чиқди.

Шу тариқа, “қизил иблислар” биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган ўйинлардаги 100-ғалабасини қозонди. Бунгача АПЛда ҳеч қайси жамоа бундай натижа қайд этмаган.

МЮдан кейинги ўринларда “Тоттенхэм” (96 та камбэк), “Ливерпуль” (85), “Челси” (84) ва “Арсенал” (79) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!