“Манчестер Юнайтед”да бунақаси биринчи марта бўлмоқда

Англия Премьер-лигасининг 36-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу натижа бош мураббий Эрик тен Хаг учун рекорд кўрсаткич бўлди. Нидерландиялик мутахассис клуб тарихида 20 та ғалабага энг тез эришган мураббий сифатида қайд этилди.

Эрик тен Хаг бош мураббий сифатида 35 та учрашувдан 20 тасида жамоасини ғалабага эриштира олган.

Қизиғи шундаки, “Манчестер Юнайтед”нинг аввалги рекорди ҳам нидерландиялик мураббий Луи Ван галга тегишли эди. 2014-2015 йилги мавсумда манчестерликлар Луи ван Гал қўл остида 36 та учрашувда 20 та ғалабани қўлга киритган.

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга асосий даъвогарлар бири бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!