“Манчестер Юнайтед”да юлдуз даражасига етган биргина футболчи бор
МЮнинг собиқ сардори Гари Невилл франциялик Поль Погбага юқори баҳо берди.
- Поль Погба бор эътиборини “Манчестер Юнайтед”да муваффақиятли тўп суришга қаратса, ҳақиқатан буюк футболчига айлана олади. У ҳам голли пас беради, ҳам гол уради. У манчестерликлар таркибидаги ягона ҳақиқий юлдуз. Икки йил муқаддам Давид де Хеа ана шундай мавқега кўтарилганди, - деди Гари Невил.
Шунингдек, Невил пандемия туфайли қимматбаҳо футболчиларнинг бозори касодга учраганини, Поль Погба эса бундай шароитда ҳеч қаерга кетмасдан ор эътиборини МЮга қаратиши лозимлигини айтди.
Фикрлар