“Манчестер Юнайтед”га алам қилди

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари янги бош мураббий Эрик тен Хаг сўровига кўра, “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг трансфери бўйича каталонияликларга мурожаат қилганди.

“Барса” мутасаддилари ҳам 24 ёшли ярим ҳимоячини 70-80 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборишга кўнганди.

Шунга қарамай, бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. Нидерландиялик футболчи келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаган жамоага ўтмаслигини маълум қилди.

Де Йонг 2019 йилдан бери Каталонияда тшп тепмоқда. Жорий мавсумда 45 та учрашувда тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!