“Манчестер Юнайтед”га жамоани қутқарадиган ўйинчи топиб беришди

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда ҳам мухлислар кутаётган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Эрик тен Хаг ёзда ўзи истаган ўйинчиларнинг аксариятини қўлга киритди. Бироқ самара бўлмаяпти.

Машҳур футболчи Луи Саа “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига жамоа ўйинини кучайтириш учун “Пари Сен-Жермен”га тегишли бўлган Хави Симонсни олишни маслаҳат берди.

21 ёшли футболчи ёзда Германия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Нидерландия терма жамоаси сафида ўз маҳоратини намойиш эта олди.

- “Манчестер Юнайтед” Хави Симонсни олиш учун қўлижан келганини қилиши керак. Бу ўйинчи жамоа ўйинига сезиларли даражада таъсир қилиш салоҳиятига эга. Европа чемпионатида ярим ҳимоя ва ҳужумни боғлаб турадиган ўйинчи эканини намойиш қилди ва жамоадошларига кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил қилиб берди.

Бунақа типдаги футболчилар кўп эмас. Улардан яна бири Дани Ольмо “Барселона”га ўтди. Симонс “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб кета олишига ишонаман, - деди Луи Саа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!