“Манчестер Юнайтед”га Кавани керак
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, уругвайлик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Ўз навбатида Кавани ПСЖ билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Бу ҳолатда француз гранди Каванини 18 ойдан сўнг бепул қўйиб юборимаслик учун уни тезроқ сотиб юборишга ҳаракат қилади.

Маълумотларга қараганда Жозе Моуринью Кавани орқали “қизил иблислар”нинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.