"Манчестер Юнайтед"га нима етишмади?

“Манчестер Юнайтед”ни катта мақсадлар билан қабул қилиб олга Ральф Рангник мавсумдан қониқмаганини айтди. Германиялик мутахассис ярим мавсум давомида “Юнайтед”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқолмади, футблчилар кўрсатган ўйин сифати ҳам анча паст баҳоланди.

- Биз шиддатли футбол кўрсатишда етарлича рақобатбардошлик кўрсата олмаганимизга қўшламан. Рақиб майдонида ҳужум қилаётганда уларни босим остида ушлаб туриш керак, мен худди шундай футбол тарафдориман.

Мен ва мураббийлар штабидаги мутахассислар “Юнайтед” ўйинчиларидан шуни кутгандик. Ҳамма айб уларда эмас, бизда ҳам камчиликлар бўлди. Ўз ишимизни яхшироқ уддалашимиз керак эди. Ҳаммамиз биргаликда дадилроқ  ҳаракат қилишимиз шарт эди.

Лекин биз кўзлаган футболни намойиш қилиш учун ҳар бир ўйинчи ўзи зўр ўйнайдиган позицияда бўлиши талаб этилади, - деди Ральф Рангник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!