“Манчестер Юнайтед”га ўтаман, деб ўйловдим!

ПСВ ҳужумкор футболчиси Коди Гакпо ёзги трансферлар мавсуми охирига қадар Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилганди. Бироқ, бу трансфер амалга ошмади.

23 ёшли голландиялик футболчи трансфер мавсумининг бошидан ўзига жиддий қизиқаётган жамоалар борлигини билган.

- Ўтган ҳафтанинг охиригача “Манчестер Юнайтед”га ўтаман, деб ўйловдим. Ундан кейин эса қароримни ўзгартиришимга тўғри келди.  Бу ПСВ учун ёқимсиз ҳолат, мен учун ҳам, - деди Коди Гакпо.

Истеъдодли футболчига “Манчестер Юнайтед”дан ташқари “Саутгемптон” ва “Лидс”дан ҳам чорлов бўлди. Бироқ, Гакпо Эйндховенда қолишни маъқул кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!