“Манчестер Юнайтед”га ўтмаганимнинг сабаби бор!

“Бавария” ҳимоячиси Бенжамин Павар ёзда “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида жуда кўп хабар тарқатилди.

Бироқ, франциялик футболчи охир-оқибат Мюнхенда қолди. Унинг ўзи атрофидаги вазиятни қуйидагича очиқлади.

- Мен келажагим ҳақида ўзимга кўп савол берардим. Турли клублардан кўп қўнғироқ бўлди. Агентларимга ҳам мурожаат қилишди.

Шундан кейин “Бавария” бош мураббийи билан суҳбат бўлди. У билан яхши муносабатдаман.  Устозим мен жамоа учун муҳим фигура эканимни ва унинг режаларида борлигимни тушунтирди, - деди Бенжамин Павар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!