Ads
 
Таниқли мураббий Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб олгач. клуб раҳбарияти унинг муваффақиятли фаолиятини таъминлаш мақсадида португалиялик мутахассиснинг барча талабларини бажарди.
 
Қисқа муддат ичида Моуриньо сўраган барча футболчилар, ҳатто рекорд суммага Поль Погба, жаҳон футболи юлдузи Златан Иброҳимович каби суперўйинчилар ҳам олиб келинди. Бироқ, натижа кутилганидек бўлмади. "Манчестер Юнайтед" ғалаба осонликча қўлга кириталидан ўйинларда ҳам очко йўқотди. Айниқса, "Челси" манчестерликларни 4:0 га ютганини кўпчилик хазм қилолмади. Жамоада муҳит бузила бошлади ва Моуриньонинг ўзи ҳам икки маротаба ўйинлардан четлатилди.
 
Сўнгги пайтда вазият кескин ўзгарди ва жамоа кетма-кет тўртта учрашувда ишончли ғалабага эришди. Кейинроқ маълум бўлишича, бу ғалабалар сабабчиси Жозе Моуриньо эмас Алекс Фергюсон бўлиб чиқди.
 
Маълумотларга қараганда, "Манчестер Юнайтед" бошқаруви аъзоси бўлган Алекс Фергюсон Жозе Моуриньо билан махфий учрашув ўтказгант ва португалиялик мутахассиснинг ўзи борасида ва жамоа футболчиларидан қандай фойдаланиш, жамоани ғалаба йўлига буриб юбориш усуллари бўйича қимматли маслаҳатлар берган. Шундан сўнг, вазият ижобий тарафга ўзгарган.
 
Айни пайтда, "Манчестер Юнайтед" мусобақа жадвалида олтинчи ўринда бормоқда ва Европа чемпионлар лигасига йўлланма берадиган тўртинчи ўрин учун курашмоқда. Мутахассислар эса Жозе Моуриньо шогирдлари чемпионлик учун курашишга ҳам қодир деган фикрни илгари сурмоқда.