“Манчестер Юнайтед”ни кутилмаган мураббий бошқаради
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда жамоага таклиф этиладиган мураббийлар рўйхатига “Реал”ни бошқараётган Карлло Анчелотти номзодини ҳам киритди, деб хабар бермоқда ESPN.
Маълумотларга қараганда, Анчелотти манчестерликларни қисқа муддат бошқариши мумкин бўлган бош мураббий ҳисобланади. Бу мутахассис клуб тарихида муҳим ўрин тутувчи сэр Алекс Фергюсон ва клуб бош директори Ричард Арнольд билан дўстона алоқага эга.
Аслида “Манчестер Юнайтед” ёзда ПСЖни бошқараётган Маурисо Почеттино ёки “Аякс”га устозлик қилаётган Эрик Тен Хагни таклиф қилмоқчи. Фергюсон биринчи навбатда ўзи ёқтирган мутахассис – Почеттино келишини истаяпти.
Бироқ, сэр Алекс аргентиналик мураббийни олишнинг имкони бўлмаса, у ПСЖдаги шартномаси якунлагунча Карло Анчелоттини таклиф қилиш кераклигини таъкидламоқда.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимида ишлаётган Ральф Рангник натижа қандай бўлишидан қатъи назар мавсум охирида жамоани топширади.
Фикрлар