“Манчестер Юнайтед”нинг 12 футболчиси заҳарланди

“Манчестер Юнайтед” футболчиларининг бир гуруҳи  Европа лигасида Молдовада “Шериф” билан бўлган ўйиндан кейин овқатдан заҳарлангани маълум бўлди, деб хабар тарқатди The Sun нашри.

Ўйиндан бир кун ўтиб, 12 нафар футболчи ўзини ёмон ҳис қилаётганини билдирган. Айни пайтда клуб мутасаддилари бу ҳолат Кишинё шаҳридаги овқатланишдан келиб чиққанми ёки самолётдаги таом сабаб бўлганлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Бу ўйинчиларнинг аксарияти икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!