"Манчестер Юнайтед"нинг 3 нафар етакчиси "Борнмут"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

  • 1 ноябрь, 2019, 16:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Челси”га (2:1) қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги учрашувидан сўнг жароҳат олган футболчиларнинг тикланиш жараёни ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Tecno

Унинг сўзларига кўра ҳужумчи Маркус Рэшфорд ҳамда ҳимоячилар Виктор Линделеф ва Харри Магуайрларнинг эртага АПЛ 11-тури доирасида “Борнмут”га қарши ўйинда иштирок этишлари сўроқ остида.

Таъкидлаш керакки, ҳимоячи Аксель Туанзебе ва ярим ҳимоячи Неманя Матич эртанги учрашувни аниқ ўтказиб юборишади.

Маълумот учун, “Борнмут” – МЮ учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!