“Манчестер Юнайтед”нинг асосий нишони маълум
"Манчестер Юнайтед" клуби "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар берди “The Times” нашри.
Манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг клубнинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун номзодлар қидирмоқда ва ушбу позицияда ўйнайдиган, жамоани кучайтира оладиган футболчилар “шорт-листи”ни тузиб чиққан.
Қайд этилишича, 25 ёшли бельгиялик ушбу рўйхатдан жой олган бўлиб, “қизил иблислар”нинг асосий нишони бўлиб турибди.
Тилеманс ўтган мавсумда "Лестер" сафида барча турнирлар доирасидаги 49 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол ва 5 ассист муаллифига айланган. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Олдинроқ, Тилемансга "Арсенал" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалга эди.
Фикрлар