“Манчестер Юнайтед”нинг биринчи трансфери аниқ бўлди

  • 06 May 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзда “Манчестер Юнайтед”да иш бошлайдиган Эрик тен Хаг мавсум якунланиши билан клуб амалга оширадиган биринчи трансферни белгилаб берди.

Tecno

Нидерландиялик мураббий янги жамоасида нидерландиялик ҳимоячи Дензел Дюмфрисни кўрмоқчи.

Tuttosport нашрининг маълум қилишича, “Интер” ўз футболчисини сотиб юборишга тайёр. Моҳир ўйинчини қўлга киритмоқчи бўлган жамоалар 40 миллион евро миқдорида харажат қилишига тўғри келади.

Дюмфрисга манчестерликлар ташқари “Бавария” ва “Тоттенхэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Жорий чемпионатда 26 ёшли ҳимоячи 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.

Comments

You must be logged in to commet!