"Манчестер Юнайтед"нинг "ишқи" испан футболчисига тушди

"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли испаниялик футболчига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиб қолган. Мартин манкунианликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Шу боис МЮ раҳбарияти испан клубига футболчининг шартномасида белгиланган 50 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр.

Айтиш керакки, "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг шахсан ўзи Субименди билан шартнома имзолашдан манфаатдор.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Мартиннинг “Реал Сосьедеда” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!