"Манчестер Юнайтед"нинг мақсади аниқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Европа лигасида мавсум бошланиши олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эртага "қизил иблислар" "Реал Сосьедад" билан тўқнаш келади.

"Мақсадимиз жуда аниқ - ҳар бир ўйинда, ҳар бир турнирда ғалаба қозониш. Биз Европа лигасига жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Бизда ажойиб таркиб бор ва шу боис, ғалаба қозонишимиз кераклигини яхши биламиз. Бу "Манчестер Юнайтед"нинг менталитети”, - дея Тен Хагнинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, МЮ – “Реал Сосьедад” учрашуви эртага Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!