“Манчестер Юнайтед”нинг режаси “Реал”ни шокка туширди

“Реал” билан “Ренн” футболчиси Эдуарду Камавингани талашаётган “Манчестер Юнайтед” ажойиб режа тузди. Бу режа орқали манчестерликлар “Реал”ни футболчини трансфер қилиш имкониятидан узоқлаштириб юборди.

Унга кўра,  МЮ бу йил ёзда 17 яшар футболчининг трансферини сотиб олади. Лекин Камавинга яна бир йил давомида “Ренн” таркибида қолаверади. Шу орқали, “Манчестер Юнайтед” ҳам “Ренн” жамоасини футболчисиз қолдирмасдан розилигини олади, ҳам ярим ҳимоячи узун мавсум давомида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлади. Бундан ташқари, Европа Чемпионлар лигасида тажриба оширади.

Маълумотларга қараганда, МЮ скаутлари Камавинганинг имкониятларини ўрганиб чиқиш учун 12 маротаба “Ренн” иштирокидаги учрашувларни кўргани Францияга борган. Французлар бу футболчи учун 60 миллион евро сўраётган бир пайтда, инглизлар 25 миллион евро таклиф қилмоқда.

Музокараларни кузатиб бораётган мутахассислар пандемия туфайли трансфер нархи сезиларли даражада пасайишини таъкидлашмоқда.  

“Наполи”да ҳам 100 миллион евролик юлдуз порлайди

Ёш ҳужумчи МЮнинг уч йиллик синовидан муваффақиятли ўтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!