Манчестер Юнайтед"нинг ёздаги нияти маълум

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Боруссия" Дортмунд клуби футболчиси Жуд Беллингемни сотиб олмоқчи.

"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячи МЮ нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсадига айланган. Жамоа утози Эрик тен Хаг Беллингемни яқин йиллар ичида жаҳон футболининг асосий юлдузларидан бирига айланишига ишонади.

Бундан ташқари, "Ливеруль", "Манчестер Сити" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ҳам 19 ёшли хавбек трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Жуд жорий мавсумда "Боруссия" сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 9 та гол ва 3 та голли ўзатма ёздириб қўйди. Шу билан бирга Қатардаги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси таркибида 5 та учрашувда иштирок этиб, 1 та ассист муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!