Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби яқин вақтлар ичида "Суонси" ярим ҳимоячиси Дэниел Жеймс билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 21 ёшли уэльслик футболчи билан келишувга эришишган. Ушбу трансфер манкуанликларга 17 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Жеймс асли "Халл Сити" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. "Суонси" таркибида эса 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У бош жамоада 2018 йилнинг февралида дебют қилган. Ўтган давр мобайнида у жами 39та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Arthur Melo
21/05/2019 17:38
Juda iqtidorli o'yinchi.