“Манчестер Юнайте”ни 7 миллиард еврога сотиб оладиган харидор топилди

Дунёга машҳур Apple компанияси “Манчестер Юнайтед” клубини сотиб олишга қарор қилди. Айни пайтда клубга эгалик қилаётган Глейзерлар оиласи ўз мулкини сотишга тайёр.

Аввалроқ тарқатилган маълумотларда Глейзерлар 5-9 миллиард фунт миқдоридаги савдони кўзлаётгани хабар қилинган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича,  Apple компанияси раҳбарияти клуб учун 5,8 миллион фунт, яъни салкам етти миллиард евро тикишга тайёр.

Apple компаниясида “Манчестер Юнайтед” даражасидаги футбол клубини бошқариш тажрибаси йўқ. Лекин компания бош диектори Тим Кук бир уриниб кўрмоқчи.

Тим Кук “Манчестер Юнайтед”га дунёда ўхшаши бўлмаган стадион қуриб бермоқчи.

“Манчестер Юнайтед”да британиялик миллиардер сэр Жим Рэтклифф ва собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ҳам харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!