Манчестердан кетмасам бўлмайди

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Факундо Пельистри клуб раҳбариятидан ўзини тезроқ сотиб юборишни сўради. Истеъдодли футболчи нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хаг бошқараётган жамоада ўзининг келажаги йўқ, деб ҳисобламоқда.

20 ёшли Пельистри Манчетерга 2020 йилнинг октябрь ойида Уругвайнинг “Пеньяроль” жамоасидан олиб келинган эди. Ўшанда англияликлар бу футболчи учун 8,5 миллион евро тўлаган.

2021 йилнинг бошидан футболчини “Алавес”га ижарага бериб юборишди. Пельистри испан клубида 35 та учрашувда майдонга тушди, лекин самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

Футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!