Манчестерликлар АПЛнинг қимматбаҳо икки юлдузига сўров юборди
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибини кучайтириш мақсадида “Ньюкасл” ярим ҳимоячилари Сандро Тонали ва Бруно Гимараэсга даъвогарлик қилмоқда.
Иккала қимматбаҳо футболчи ҳам агар жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, келаси ёзда “қарғалар” сафини тарк этиши мумкин.
Topskills Sports UK нашри маълумотига кўра, манчестерликлар 25 ёшли италиялик ва 28 ёшли бразилиялик футболчи бўйича аллақачон расмий сўров юборган. Бироқ “Ньюкасл” уларга ҳали трансфер маълумотларини тақдим қилгани йўқ.
Transfermarkt портали экспертлари ҳар икки футболчининг трансфер қийматини бир хил — 75 миллион еврога баҳолаган. “Ньюкасл” раҳбарияти шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган бу ўйинчиларни қўйиб юборадиган тақдирда янада қимматроқ сумма таоаб қилади.
Фикрлар