Манчестерликлар “Барса”дан футболчи чақиряпти
“Барселона” ҳимоячиси Алехандро Бальде жорий мавсум якунланганидан кейин жаҳоннинг энг кучли лигаси Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
TEAMtalk маълумотига кўра, испаниялик футболчига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манчестерликлар Бальдени чап қанот ҳимоячиси позицияси учун асосий трансфер нишони сифатида белгилагани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” бу ўйинчини ёзда ўз таркибига қўшиб олиш учун тез орада Каталония суперклубига 40 миллион евро миқдорида таклиф беришга тайёргарлик кўрмоқда.
Бальде “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, жамоадошларига 3 та голли узатма берган. Transfermarkt унинг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар