Манчестерликлар мундиалда зўр ўйнаган Норвегия ҳимоячисини олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳимоячиси Юлиан Рюэрсон Германиядан ташқарида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Немис матбуотининг хабар беришича, норвегиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирган. Манчестерликлар аллақачон дортмундликлар билан Рюэрсоннинг эҳтимолий трансфери бўйича мулоқотни бошлаган. 

«Боруссия» эса ўз ҳимоячисини 30 миллион евродан кам миқдорга қўйиб юборишни истамаяпти.

Юлиан Рюэрсон 2023 йили Берлиннинг «Унион» таркибидан дортмундликларга 5 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда у «Боруссия» сафида барча мусобақалар доирасида 42 ўйинда майдонга тушиб, 18 та голли пас муаллифига айланган. Transfermarkt портали Рюэрсоннинг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!