
Манчестерликлар Осиёдан ҳар бир учрашувда гол ура оладиган ҳужумчи топди
Мавсумни муваффақиятсиз якунлаган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш ишларини бошлаб юборди.
Клуб биринчи ўринда ҳужум чизиғига янги ўйинчиларни олиб келишга бел боғлаган. “Вулверхэмптон” юлдузи Матеус Куньяни қўлга киритган Рубен Аморим унинг ёнига Александар Мтровични олиб келмоқчи.
Сербиялик марказий ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Ҳилол” шарафини ҳимоя қилмоқда. 30 ёшли тўпурар якунланган мавсумда 23 та учрашувдан иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилди ва иккита ассист қайд этди.
Talksport нашрига кўра, Митровичнинг шайхлар билан келишуви тугашига яна бир йил вақт бор. Бу ўйинчини 10 миллион евро эвазига Европага қайтариш имкони бор. “Манчестер Юнайтед” ана шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
Фикрлар