Манчестерликлар "Реал" юлдузи учун ва-банкка боради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени билан шартнома имзолаш бўйича қатъий қарорга келгани хабар қилинмоқда.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг маълум қилишича, инглиз клуби француз футболчисини олишни оддий вариант эмас, балки жамоа учун зарурат сифатида кўрмоқда.

Манчестерликлар Тчуамени учун жуда катта миқдорда маблағ таклиф қилишга тайёр. «Реал» эса 26 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро ёки ундан юқори сумма сўраши кутилмоқда.

Transfermarkt портали Орельен Тчуаменининг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳолайди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. 

Ўтган мавсумда франциялик таянч ярим ҳимоячи 49 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!