Манчестерликлар “Рома”нинг ҳужумдаги футболчисини чорламоқда. У ким экан?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Рома” ҳужумкор футболчиси Николо Дзаньолони трансфер қилмоқчи бўляпти. Бу ҳақда ASRomaLive нашри хабар тарқатди.

Жорий мавсумда ҳам юқори савияда ўйнаётган Николога бир неча мамлакатларнинг етакчи клублари харидор бўлмоқда. Англияда манчестерликлардан ташқари “Ливерпуль” ҳам 22 ёшли ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия ҳимоячилари Дзаньолони тўхтатиб қолиш учун унга нисбатан қўпол ўйнаётганини инобатга олиб, шогирдига бошқа чемпионатга кўчиб ўтишни маслаҳат берган эди.

Ўз навбатида, Рим клуби ҳам футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Бироқ улар кўпроқ даромад кўриш мақсадида аввал Николо билан шартномани узайтириб, кейин уни 50 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда 28 та учрашувда тўртта гол уриб, бешта голли пас берган ҳужумкор футболчининг амалдаги битими 2024 йилнинг ярмигача имзоланган. Айни пайтда Дзаньолонинг трансфер суммаси 33 миллион еврони ташкил қилмоқда. “Рома” ўз тарбияланувчисини бу суммага қўйиб юбормайди.

010324_m

Моуриньо ҳимоячи танлади

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Украинанинг “Шахтёр” клубидан Додони трансфер қилмоқчи.

Португалиялик мутахассис “Арсенал”дан ижарага олинган Эйнсли Мейтленд-Найлснинг ўйинидан у қадар мамнун эмас. Ёзда чап қанотни мустаҳкамлай оладиган ўйинчи сифатида Додога эътибор қаратди.

Asromalive нашрининг хабар беришича, Додонинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётгани, Еврокубокларда иштирок этаётгани ва ўйин услуби римликларга жуда маъқул кемоқда.

“Шахтёр” бу футболчини сотиб юборишга қарши эмас. Улар бразилиялик ҳимоячи учун 20-25 миллион евро атрофида бадал пули талаб қилмоқда. Айни пайтда Додога римликлардан ташқари “Реал”, “Арсенал”, “Бавария” ва “Атлетико” сингари қудратли клублар ҳам жиддий қизиқяпти.

Додонинг донецкликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача имзоланган. Жорий мавсумда бу ўйинчи 20 та учрашувда қатнашиб, тўртта голли пас оширди.

DSC_1101

Мен “Рома”га қайтмайман!

“Рома” тарбияланувчиси Аллесндро Флоренци жорий мавсумда ижара асосида “Милан” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Calciomercato.com сайтининг хабар беришча, 30 ёшли ҳимоячи миланликлар сафига шу қадар мустаҳкам ўрнашиб олдики, келаси мавсумни ҳам “Милан” сафида ўтказмоқчи ва ёзда “Рома”га қайтмоқчи эмас.

Футболчининг агенти Алессандро Луччи тез кунларда ҳар икки клуб мутасаддилари билан музокара ўтказиб, Флоренцини “Милан”да қолишини таъминлашни режалаштирмоқда.

Римликлар ижара шартномасида Флоренцини сотиб олиш учун “Милан” 4,5 миллион евро миқдорида бадал тўлаши белгиланган. Миланликлар бўлажак музокараларда бу суммани пасайтиришга уринади. Чунки бу ҳимоячи “Рома” устози Жозе Моуриньо режаларига кирмайди.

327119

Моуриньога Оливейра маъқул келди

Январь ойида “Порту”дан ижарага олинган Сержиу Оливейранинг хатти-ҳаракатлари бош мураббий Жозе Моуриньога маъқул келмоқда. Португалиялик мутахассис клуб хўжайинларидан ёзда ўз ҳамюртини тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирди.

Клублар ўртасидаги келишувга кўра, римликлар тажрибали ярим ҳимоячини олиб қолиш учун португалияликларга 13 миллион евро миқдорида компенсация тўлаши керак бўлади.

Сержиу Оливейра Римга келганидан бери “бўрилар” сафида олтита учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига иккита гол урди ва жамоадошларига битта голли пас узатди.

orig_570282

Моуриньо “Рома”да қоладиганлар ва ёзда кетадиганлар номини айтди. Шомуродов қайси гуруҳда?

Тэмми Абрахам ўрнига бошқа ҳужумчи оламиз!

Шомуродов Роналду билан ёнма-ён тўп тепиши мумкин! Бунинг учун эса...

Шомуродов: Европадан ортга қайтсам бўларди, лекин...

Шомуродов: Гол урмасанг, Европага йўл қайда?..

Шомуродовнинг асосий кучи нимада?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!