Манчестерликлар тўрт ҳужумкор футболчидан воз кечди

  • 11 августа, 11:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида таркибида жиддий ўзгаришлар қилмоқда. Руьен Аморим ихтиёрига уч нафар ҳужумкор футболчи – Матеус Кунья, Брайан Мбемо ҳамда Бенжамин Шешко келди.

Tecno

Энди клуб янги мавсум мураббийлар штаби режасига кирмаган ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилмоқда. Sky Sports нашрининг ёзишича, “Юнайтед” раҳбарияти олдинги чизиқнинг тўрт нафар вакили жамоадан тезроқ кетишини талаб қиляпти.

Унга кўра, форвардлардан Расмус Хёйлунд, ҳужумкор футболчилардан Жейдон Санчо, Антони ва Алехандро Гарначо ўзига янги иш жойи топиши талаб этилади.

Португалиялик бош мураббий ўтган мавсумда ҳам Санчо, Антони ва Гарначога жамоада ўрин йўқлигини айтганди. Даниялик ҳужумчи эса, Манчестерга келганидан бери ишончни оқлай олгани йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию