Манчестерликлар трансферларга 250 миллион фунт ажратди
“Манчестер Юнайтед” жамоанинг юқори маош олувчи уч нафар футболчиси билан ҳамкорликни тўхтатишни ва кейинги икки-уч трансфер ойнасида янги ўйинчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, манкунианлар яқин икки-уч йил ичида жойини бошқа ўйинчиларга бўшатиб берадиганлар рўйхатига Каземиро, Маркус Рэшфорд ва Бруну Фернандешни киритди.
Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» жамоани қайта қуришда асосий фигура бўладиган уч нафар янги ярим ҳимоячини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Манчестерликлар 70 миллион фунтга баҳоланаётган “Кристал Пэлас” футболчиси Адам Уортонни олишга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, улар “Брайтон” 100 миллион фунтдан камига сотмайдиган Карлос Балебага ҳам қизиқиш билдиряпти. Учинчи вариант сифатида “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон белгиланган. “Манчестер Юнайтед” ўйинчини 60 миллион фунтга сотиб олишга умид қилмоқда, аммо “ўрмончилар” 80 миллион фунт талаб қиляпти.



Фикрлар