Манчестернинг икки клуби бир ҳимоячига кўз тикди

 
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роуз фаолиятини Манчестер шаҳрида давом эттириш имконига эга бўлиб турибди.
 
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоя чизиғидаги футболчиларнинг аксарияти ёши ўтиб қолгани учун ёш ва бақувват ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Ҳозир, "Манчестер сити" ҳимоясида тўп сураётган Бакари Санья, Пабло Сабалета, Гаэль Клиши ва Александер Коларовнинг ёши 30дан ўтган.
 
"Манчестер Сити" Дэнни Роуз учун 25 миллион фунт санашга тайёрлигини билдирган.
 
Ўз навбатида "Манчестер Юнайтед" ҳам ҳимояни Дэнни Руз билан кучайтиришни истамоқда. Жозе Моуриньо эса керакли футболчи учун пулни аямаслигини ҳамма яхши билади.
 
Дэнни Роуз Англия чемпионатида 9 та учрашувда майдонга тушди ва бир маротаба гол киритди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!