Манчини: Афсус, Роналду 15 йил олдин Италияга келмаган...
Ads

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га кўчиб ўтгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Афсус, Роналду А Серияга ҳозир эмас, 15 йил олдин тўппа-тўғри Португалиядан келмаган. Чунки, ўшанда Италия чемпионати жиддий ўзгарар эди. Лекин, Криштиану ҳозир ҳам А Серия савиясини кўтаришига ишонаман”, - дейди тажрибали мутахассис.