Манчини Италиядан учралган шармандали мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Аргентина ва Италия терма жамоалари ўртасидаги "Финалиссима"да "Копа Америка" ғолиблари 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувдан сўнг италияликлар бош мураббийи Роберто Манчини матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди: "Дастлабки икки гол ўзимизнинг хатоларимиз туфайли юзага келди. Аргентина тўп билан бизга қараганда яхшироқ муомала қилди.

Имкониятларимиз ҳам у қадар кўп бўлмади. Гол уриш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳатто, ўйинга интригани қайтариш учун ҳам етарлича курашмадик. 

Аргентинани соврин билан табриклайман. Уларда муваффақият учун ажойиб жамоа бор".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!