Манчини ЖЧ-2018 иштирокчилари орасида Италиядан кучли фақатгина бир жамоа борлигини айтди
Ads

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини айни дамда Россия яшил майдонларида давом этаётган мундиалда иштирок этаётган терма жамоалар орасида фақатгина Бразилия "Скуадру Адзурро"дан кучлироқ эканлигини айтди.

“Жаҳон чемпионати ўйинларини кузатганимда шунга гувоҳ бўлдимки, Бразилияни инобатга олмаганда у ерда Италия терма жамосидан кучлироқ жамоа йўқ. У ерда ўйнаётган терма жамоаларни кучини кўргач шунга амин бўлдимки, биз Россияда узоқроққа боришимиз мумкин эди”, - дейди Манчини Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси саралашнинг плей-оффида Швеция терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйган эди.