Манчини мураббийликка қайтишга шошилмаяпти
Ads

Италиялик мутахассис Роберто Манчини ПСЖ клубига келиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, мураббийлик ишига қайтишга шошилмаётганини таъкидлаб ўтган.

– Мен 2017 йил ажойиб ўтишига умид қиламан. Мураббий ишсиз юрган вақтдаги турли миш-мишларни нормал ҳолат деб баҳолайман. Бир нечта жамоа мавсумни яхши ўтказа олмаяпти. Журналистлар айнан шу билан боғлашга ҳаракат қилади. Мен ҳеч ким билан алоқага чиққаним йўқ. ПСЖ билан ҳам музокаралар ўтказмадим. Умуман мураббийлик ишига қайтишга шошилганим йўқ, – Манчини.