Мане ўрнига келадиган футболчи маълум бўлди
"Ливерпуль" клуби "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньесни сотиб олиш бўйича деярли келишувга эришди. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.
Инглиз жамоаси "бургутлар"га уругвайлик форвард учун 70+20 миллион евро кўринишида таклиф юборади. Бу сумма португал клуби учун етарли бўлиши кутилмоқда.
Манбага кўра, футболчи билан молиявий масалалар бўйича аллақачон келишувга эришилган. Клоппнинг шахсан ўзи бу футболчини харид қилишни сўраган.
Маълумот ўрнида, Нуньес якунланган мавсумда 41 ўйинда 34 та гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди. Шунингдек, у "Ливерпуль"га қарши чемпионлар лигаси беллашувида 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар