Маненинг жароҳати ҳақида маълумот берилди

  • 9 ноябрь, 2022, 21:11
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Садио Мане жароҳат олди. Охирги соатларда ОАВда футболчининг Сенегал терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ўйнай оладими ёки йўқми, деган қарама-қарши маълумотлар пайдо бўлди. Шу боис, "Бавария" Маненинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Tecno

"Вердер"га қарши ўйинда Мане ўнг оёғидан жароҳат олди. Мюнхен клубининг хабар беришича, ҳужумчи шанба куни бўлиб ўтадиган "Шальке-04"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Мане кейинги кунларда яна кўрикдан ўтиши кутилмоқда. "Бавария" Сенегал футбол федерацияси тиббий ходимлари билан алоқада эканликларини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь, якшанба куни Қатарда ЖЧ-2022 мусобақаси бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!