Маненинг трансфер нархи ва тиббий кўрик санаси маълум

"Бавария" ва "Ан-Наср" Садьо Маненинг трансфер нархи бўйича келишиб олди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, "Бавария" сенегаллик вингер трансферидан эҳтимолий бонусларни ҳисобга олган ҳолда, 28-30 миллион евро ишлаб топади. 

Мане душанба куни Дубайда "Ан-Наср" учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Мане ўтган ёзда "Бавария"га ўтган эди. 2022/23 йилги мавсумда Садьо 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!