Манолас: Ёлғонни бас қилинг!!!

Италиянинг “Рома” клуби ҳимоячиси Костас Манолас ўзининг “бўрилар” сафини тарк этиши мумкинлиги борасидаги хабарларни рад этди.

LaRoma24.it нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, 25 ёшли футболчи “Рома” билан янги шартнома имзолаган ва ушбу битим 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Шунингдек, футболчи Instagram ижтимоий тармоғида ўзининг римликлар сафини тарк этиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарни экранда суратга олиб, қуйидагича изоҳ қодирди: “Ёлғонни бас қилинг!!!”

Қайд этиш жоиз, олдинроқ грециялик футболчига Миланнинг “Интер” клуби ҳам жиддий қизиқаётганлиги борасида хабарлар тарқатилганди. Шунингдек, ўтган ёзда футболчини Лондонинг “Арсенал” клуби ҳам харид қилиши мумкин эди. Аммо клуб раҳбарияти “тўпчилар”нинг 40 миллион евролик таклифини рад этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!