Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатлари тарихидаги антирекордни такрорлади
Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет энг кўп ўйинда гол ўтказиб юбориш бўйича анти-рекордни такрорлади.
Парагвайга қарши учрашувида гол ўтказиб юборган Нойер кетма-кет 10 та мундиал ўйинида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан дарвозабонга айланди.
Рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
10 — Мануэль Нойер (Германия, 2018–2026)
10 — Антонио Карбахаль (Мексика, 1950–1962)
9 — Томас Равелли (Швеция, 1990–1994)
8 — Жан-Мари Пфафф (Бельгия, 1982–1986)
8 — Хорхе Кампос (Мексика, 1994–1998)
8 — Дьюла Грошич (Венгрия, 1954–1958)
Маълумот учун, "немис машинаси" пенальтилар сериясида мағлуб, турнирни эрта тарк этди.

Фикрлар