Мақтанчоқ боксчи Пакьяонинг пул олиб келишини кутмоқда

  • 16 январь, 2017, 23:00
  • 1
  • Бокс

 

Профессионал бокснинг WBA йўналиши чемпиони, америкалик Эдриэн Бронер (32-2, 24 КО) жаҳон боксининг суперюлдузи филиппинлик Мэнни Пакьяони ҳайратга соладиган таклиф билан мурожаат қилди. Ўзига бино қўйган боксчининг айтишича, Мэнни Пакьяога муносиб ягона рақиб унинг ўзи экан.

- Пакьяо мен билан жанг қилишга муҳтож, - деди Эдриен Бронер. – Унинг кейинги жанглари қанча даромад келтиряпти? Кейинги рақиби Жефф Хорнни ким танийди? Шахсан мен уни кўрмаганман. Ҳамма Бронер-Пакьяо жанги катта даромад олиб келишини билади. Мэнни барибир мен билан жанг қилади. Агар улар мен кутган пулни олиб келса рингга чиқишга розиман.

Мақтанчоқ Эдриэн Бронер навбатдаги жангини 18 февраль куни Мексика вакили Адриан Гранадосга (18-4-2, 12КО) қарши ўтказади.

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!