Марадона ФИФАдан хурсанд
Ads

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сонининг ошиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

Бу фантастик ғоя ва мен ФИФАнинг мана шундай ташаббус билан чиққанидан хурсандман, – дейди футболчи ТАСС нашрига берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, Марадона Аргентина терма жамоаси сафида 1986 йил Мексикада ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган.  

Қайд этиш жоиз,  56 ёшли футболчи аввалдан ФИФА шарафига жуда кўп танқид ёғдириши билан ном қозонган.