Марадона янги жамоасида иш бошламай туриб у ердан кетиш ҳақида ўйлай бошлади
Ads

"Динамо-Брест" клуби бош мураббийи Диего Марадона жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда Pablolayus нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра аргентиналик футбол афсонасига Венесуэладан жиддий таклиф тушмоқда ва у ушбу таклифни қабул қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли Марадона "Динамо-Брест" клубини жорий йилнинг май ойида қабул қилиб олган эди. Бироқ, июнь ойини тўлиқ Россияда ўтган ЖЧ-2018га бағишлади, кейин эса 1,5 ой таътил олиб ватанига жўнаб кетди.