Marca: "Реал" ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирди

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "қаймоқрангликлар" билан янги, узоқ йиллик келишувга имзо чекди.

Хабарларга кўра, янги шартнома 2025 йил ёзида якунига етади ва энди футболчини қўйиб юбориш суммаси 750 миллион еврони ташкил этади.

Шундай қилиб, Федерико Вальвердени сотиб олмоқчи бўлган клуб шунча миқдордаги суммани мадридликлар ҳисоб рақамига ўтказиши керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, Вальверде ва клуб ўртасидаги олдинги келишув 2021 йил ёзигача амал қилар эди.

Жорий мавсумда 21 ёшлик уругвайлик Ла Лигада тўққизта ўйинда майдонга тушган ва бир гол ва икки голлик узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Охун Холматов
28/11/2019 14:51
Супер