Мареска "Манчестер Сити"га тайинланиши ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" жамоасининг янги бош мураббийи Энцо Мареска ўзининг тайинланиши юзасидан фикр билдирди.

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ мураббийи "шаҳарликлар" билан уч йиллик шартнома имзолаб, жамоани узоқ йиллар бошқарган Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллади.

“Манчестер Сити” – мен жуда яхши биладиган клуб. Бу жамоани бошқариш имконияти мен учун катта имконият, ўзига хос янги босқич. Клубдаги барча иш жараёнлари – янгиликка интилиш, аниқ режалаштириш ва мақсадга содиқликка асосланган. Мураббий учун бу энг қулай муҳит. Бу ерда мен ўз ишимни самарали амалга оширишим учун зарур барқарорлик мавжуд", – дея Маресканинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтиради.

Италиялик мутахассис, шунингдек, "Манчестер Сити" футболчилари билан тезроқ машғулотларни бошлашни сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Англия премьер-лигасида "шаҳарликлар" иккинчи ўринни эгаллаб, чемпион бўлган "Арсенал"дан етти очкога орқада қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!