Маргарита Гаспарян Дубайдан қуруқ қайтадиган бўлди
Ads

БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган халқаро турнирда россиялик Маргарита Гаспарян асосий тўр баҳсларига чиқа олмади.

У соврин жамғармаси 100.000 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг саралаш баҳслари сўнгги турида франциялик Фионе Феррога қарши кортга чиқди ва 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада мамлактимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова яккалик баҳсларининг асосий тўридаги илк учрашувини эртага украиналик Катерийна Козловага қарши ўтказади.

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 14:00да бошланиши кутилмоқда.

Sports.uz