Марина хоним “Челси”га Тухель истамаган футболчини жойлади
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ёзда “Атлетико”дан ижарага олинган Сауль Ньигесни жамоага қўшишни истамагани ошкор бўлди.
Бу трансфернинг амалга ошишида Саулнинг агенти бош ролни ўйнаган. У “аристократлар” раҳбарияти билан дўстона алоқасидан фойдаланган ҳолда уни Лондонга клубига жойлаган.
Асосий муаммо шундаки, Томас Тухель тактик схемалар ва жамоа ўйинини шакллантиришда Сауль Ньигесни инобатга олмаган. У испаниялик ярим ҳимоячи керак эмаслиги ҳақида трансферларга масъул бўлган Марина Грановскаяни бир неча мароба огоҳлантирган.
Энди фуболчи олинганидан кейин бош мураббий унга ўз жамоасидан жой ажратиб бера олмаяпти. “Аристократлар” Ньигесни муддатидан олдин “Атлетико”га қайтариб бермоқчи бўлаётгани мадридликларда норозилик туғдирмоқда.
Сауль Ньигеснинг ўзи имконият берилишини кутишдан чарчади ва қишда бошқа жамоага ўтиб кетишни режалаштиряпти.
Фикрлар