“Марио Гётце асосий таркиб учун курашиши керак”

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Люсьен Фавр жамоа ярим ҳимоячиси Марио Гётценинг асосий таркиб учун курашиши кераклигини айтди.

“Менимча барчаси биз фойдаланадиган схемага боғлиқ бўлади. Аввал айтганимдек, энг яхши таркиб ва схемани аниқлаш учун вақт керак бўлади. Марио 4-3-3 схемасида марказий ярим ҳимоя амплуасида ўйнай олади, аммо мазкур позицияда ўйнайдиган бошқа футболчиларимиз ҳам бор.

Мазкур позицияда ўйнаш учун кучли жисмоний тайёргарлик ва ҳаракат зарур. Гётце асосий таркибда майдонга тушиши учун курашиши лозим бўлади”, – деди Люсьен Фавр.

Марио Гётце жорий мавсумда фақатгина Германия Кубоги учрашувида майдонга тушди. “Гройтер Фюрт” клубига қарши кечган баҳсда у 64-дақиқада захирага олинди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!