Марио Кемпес: Аргентина терма жамоаси Мессидан қутулиши керак
Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Марио Кемпес ҳозирги терма жамоа Лионель Мессига қарам эканлигини айтди.
“Терма жамоанинг муаммоларидан бири бу унинг Мессига қарам бўлиб қолганидир. Майдондаги футболчилар тўпни фақат Мессига оширишади, бу эса ҳарактернинг етишмаслигидандир. Менимча терма жамоа Мессидан қутилиши керак. Бунда у ҳеч қандай зарар кўрмайди. Мессисиз жамоа йиғиб, янги етакчилар пайдо бўлишини кўриш керак”, - дейди Кемпес.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг гуруҳ босқич дастлабки 2та туридан сўнг бор йўғи 1 очко жамғарган ҳолда сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар